Лорд Жон Вейверли: Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш бўйича ташаббуси ўз вақтида илгари сурилди

Ўзбекистоннинг ёшлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бундай муҳим ва аҳамиятли халқаро тадбир ташкилотчиси бўлиши, дунё ҳамжамияти диққат марказида экани мамлакатнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларининг жаҳонда тан олиниши ва қўллаб-қувватланишининг яна бир далилидир. Бу ҳақда Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Жон Вейверли “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида қайд этди.

– Етакчи сиёсатчи ва экспертларнинг Самарқанд форумидаги иштироки, долзарб глобал муаммоларни ҳал қилишда ижтимоий ҳамжиҳатлик ва инсон ҳуқуқларига риоя этишнинг аҳамияти ҳақидаги фикрлари юқори баҳога лойиқ, – деди лорд Жон Вейверли. – Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш бўйича ташаббуси ўз вақтида илгари сурилди. Пандемия билан боғлиқ инқироз ёшларнинг иш билан таъминланиши ва таълим олиш имкониятларининг заифлигини яна бир бор кўрсатди.

Шу сабабли, ёшлар ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилиниши жуда муҳим ва бундай халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилишида ўз манфаатларини шакллантириш ва уларни ҳаётга татбиқ этишда бугунгидек фаол, шу билан бирга, бевосита иштирок этишлари зарур.

Манба