2020 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали суҳбат ўтказди.
Унда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ҳақида фикр алмашилди, Тошкентда ўтказиладиган МДҲ Саммитида режалаштирилаётган музокараларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
Танзила Нарбаева ва Валентина Матвиенко МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг шу йилнинг ноябрь ойида Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган тадбирлари ҳақида ҳам суҳбатлашдилар.
МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг тадбирларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон томонининг таклифлари келишиб олинди.