Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамдаайрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар изчил мустаҳкамланаётган ва ҳамкорликнинг янги шаклларига эга бўлаётган кўп қиррали икки томонлама муносабатларни юқори суръатларда ривожланаётганидан мамнун эканини маълум қилди.
Турли даража ва шаклларда, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бўлиб ўтадиган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифларни кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги фаолликнинг пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳолади.
Маданий-гуманитар соҳада, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига алоҳида тўхталинди.
Вазирлар, шунингдек, олий ва юқори даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнларини ҳам муҳокама қилди.
Кейингиси
Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш борасида келгусидаги қадамлар белгиланди
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо.
11.09.2020