Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Манба