Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Ж.Мирзамаҳмудов ва Энергетика хартияси бош котиби У.Руснак иштирокида ўзаро ҳамкорлик масалалрига бағишланган веб-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, элчихона Энергия хартияси котибияти (ЭХК) билан доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.
Тадбир чоғида ЭХКнин “Инвестицияларни рағбатлантириш сиёсати бўйича кўрсатмалар”и доирасида Ўзбекистон учун махсус тавсиялар тайёрлангани таъкидланди. Ҳужжат илғор тажрибаларга асосланган ҳолда энергетика соҳасига сармоя киритишдаги мавжуд ҳуқуқий тўсиқларни аниқлашга ёрдам беради.
Инвестицияларни жалб қилишга қаршилик қиладиган тўсиқларни минималлаштириш учун самарали ва ошкора ҳуқуқий процедуралар билан таъминлаш, шунингдек, олдиндан айтиб ўтилган маъмурий тартиб-қоидалар инвестицияларни рағбатлантиришнинг асосий тамойиллари сифатида белгиланди.
Энергетика соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича асосий тавсиялар ички инвестиция қонунчилигининг икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама инвестициялаш тўғрисидаги битимлари бўйича халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларга мувофиқлигини таъминлаши муҳим ҳисобланади. Бу инвесторларга имтиёзлар бериш ва суд тизимини такомиллаштириш бўйича қарорларни кўриб чиқиш учун апелляция механизми каби чораларни ўз ичига олади.
Томонлар ҳамкорлик, шу жумладан энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшма ишларни давом эттиришга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика саноатида самарадорликни ошириш ва энергия сарфини оптималлаштиришга бағишланган йиғилишда молиявий кўмак бериш ва ёқилғи-энергетика комплексининг айланма маблағларини ошириш чоралари белгиланди. Унга кўра соҳалар ва саноат шароитида энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Шу муносабат билан ўтказилган вебинар ва эришилган келишувлар давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалар ижросини таъминлашга ёрдам беради.
Олдингиси
Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Туркия Республикаси Буюк миллий мажлиси спикери Мустафа Шентопнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
07.05.2020Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
07.05.2020