Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида ташкил этилган йирик тадбирда иштирок этган Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолатига алоҳида тўхталди.
– Германияда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик учрашувларнинг асосий мавзуси ҳисобланади. Ташриф арафасида 300 дан зиёд вакиллар иштирокида ишбилармонлик учрашувлари, форумлар ўтказилмоқда.
Немис бизнесининг ўзбек ҳамкорлари билан янги алоқа нуқталарини топишга бўлган бундай кенг кўламли қизиқиш 2017 йилда бошланган ички сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар туфайли юзага келган, десам адашмайман.
Шунингдек, Берлиннинг Ўзбекистон билан мунтазам ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини алоҳида таъкидлайман. Бугунги кунда ўзаро товар айирбошлаш кескин ўсди. Инвестициявий ҳамкорлик ҳам ижобий динамикани кўрсатяпти, Ўзбекистон бозорида немис капитали иштирокида янги корхоналар очилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар Германиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан узоқ муддатли манфаатдорлиги калитидир.
Ҳамкорликдаги энг истиқболли йўналишлар қаторида “яшил” трансформация, касб-ҳунар таълими, транспорт-логистика алоқалари ва Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилиш каби йўналишлар белгилаб олинди.
Кейингиси
Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи иқтисодий ҳамкорлигимизни кенгайтиришга хизмат қилади
Германия тараққиёт банкининг КfW Тошкентдаги Марказий Осиё бўлими директори Андреас Шнайдер: Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи молия-банк соҳаларида ҳам икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга кучли туртки беришини таъкидлади.
28.04.2023