– Юқори даражадаги ташриф мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради. Германия тараққиёт банки КfW Ўзбекистон ва Германия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашишга тайёр.
Мамлакатингизда уч йўналиш, хусусан, соғлиқни сақлаш, меҳнат бозори ва шаҳарсозлик тизимини такомиллаштириш ҳамда сув таъминотини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини юқори баҳолаймиз.
Бугунги кунда Германия тараққиёт банки КfW соғлиқни сақлаш соҳасида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлашнинг барча тармоқларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, пандемия оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрмоқда.
Банкимиз томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини, шунингдек, мамлакат барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашини яна бир бор эслатиб ўтаман.
Олдингиси
Эдуард Кинсбрунер: Германияда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда
Конституциявий ислоҳотлар бўйича референдумда кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган Европа, Яқин Шарқ, Осиё ва Американинг етакчи таҳлилий марказлари экспертлари Тошкентда ўтган “Ўзбекистон – Германия: ҳамкорликнинг янги уфқлари” халқаро конференциясига ҳам таклиф қилинди.
28.04.2023