— Йиғилиш туркий давлатлардаги етакчи таҳлилий марказлари мутахассислари билан самарали мулоқот олиб бориш ва келгуси ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш учун қулай имконият яратди. Бу ерда олинган маълумотлар ҳаммамиз учун жуда муҳим.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзига хос мулоқот майдонига айланди. Тошкентнинг ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ўрнатишга нисбатан очиқ ёндашуви ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлмоқда.
Айни дам Будапешт ТДТга кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш учун самарали восита сифатида қарамоқда.