Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон раислиги доирасида, энг аввало, ШҲТ ёндашувларини халқаро майдонда барча иштирокчилар учун ахборот хавфсизлигининг адолатли ва тенг тамойилига таянган ҳолда илгари суриш бўйича фаол ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Тошкентда жорий йил июнь ойида бўлиб ўтган гуруҳнинг сўнгги йиғилишида ҳамкорликни фаоллаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш, ташкилотга аъзо давлатларнинг технологик ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби қатор амалий ташаббуслар кўтарилди.