Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси П.Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
П.Спратлен Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда амалга ошираётган ислоҳотларини ва прагматик, фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ҳукумати томонидан илгари сурилган «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолютсиясининг қабул қилиниши Ўзбек ҳукуматининг минтақада ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини шакллантириш бўйича муҳим ютуқларидан бири бўлди.
Икки давлат муносабатларига оид масалаларга тўхталар экан, дипломат 2018 йил май ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи ўзаро манфаатдор бўлган барча соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратди. АҚШ Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашдан, унинг иқтисодиётини, ишбилармонлик муҳитини ва халқаро обрўйини яхшилашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
АҚШ маъмурияти Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги, шу жумладан, Афғонистонга нисбатан сиёсатини ва афғон муаммосини сиёсий ва дипломатик музокаралар орқали ҳал этиш г'оясини қўллаб-қувватлайди.
Олдингиси
Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» га бағишланган давра суҳбати ўтказилади
Жорий йилнинг 12 июл куни Тошкентда БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва...
04.07.2018