2018 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида “Глобаллашув шароитида Ўзбекистон имижини юксалтириш масалалари: муаммо ва истиқболлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда етакчи экспертлар, мутахассис ва магистрантлар томонидан қуйидаги долзарб мавзуларда маърузалар тақдим этилди:
“Имиж: ички ва ташқи. Уни шакллантиришнинг ўзига хослиги”.
“Мамлакат имижини шакллантиришда телевидениенинг ўрни”.
XXI аср ахборот маконида мамлакат брендинги.
Имижнинг ижтимоий муносабатлар ва мамлакат иқтисодий тараққиётига таъсири.
ХХI аср медиа муҳитида Ўзбекистон имижини шакллантиришнинг назарий-когнитив аспектлари.
Давра суҳбати якунида ушбу мавзулар доирасида савол-жавоблар ҳамда фикр-мулоҳазаларга ҳам алоҳида ўрин ажратилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбарияти ва ходимлари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, магистратура ва бакалавр талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.