СМТИда Марказий Осиёдаги Америка Университети (АУCА) вице-президенти Ч.Шамшиев (2011-2012 йилларда Қирғизистон Республикаси стратегик тадқиқотлар миллий институти директори лавозимини эгаллаган) билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда АУCА вице-президенти давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг қўшни давлатлар билан яхши ва ишончли алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган сиёсати Марказий Осиё тараққиётига кўп жиҳатдан ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, эксперт доиралари ҳозирги кунда Ўзбекистонда барча соҳаларда қилинаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор беришади.
Шу билан бирга, Ш.Шамшиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат бўлиши билан бирга, сўнгги йилларда нафақат мамлакатнинг, балки бутун минтақанинг халқаро майдондаги ижобий имиджини шакллантиришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, АУCА вице-президенти Ўзбекистон қирғиз сайёҳлари учун тобора жозибадор йўналишга айланаётганини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, Бухоро ва Самарқанд каби қадимий шаҳарларга қирғизистонлик сайёҳлар оқими ошиб бормоқда.
Меҳмон АУCА ва СМТИ ўртасида яқин алоқаларни ўрнатишга алоҳида қизиқиш билдирди. Шу аснода Ч.Шамшиев минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қўшма тадбирларни ўтказиш таклифи билан чиқди.