СМТИда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги ва Пекин университетиниг Халқаро ва стратегик тадқиқотлар институти (ХСТИ) вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой муносабатларини ривожлантириш истиқболлари ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида ХСТИ президенти ўринбосари Гуан Гуихай сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқларига юксак баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, "Тошкентнинг прагматик ва ташаббускор ташқи сиёсати халқаро майдонда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга бўлган қизиқишни оширмоқда".
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш ва Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишдаги ўрни алоҳида қайд этиб ўтилди. Хитой экспертларининг фикрига кўра, Тошкентнинг пухта ўйланган ташқи сиёсий ташаббуслари минтақавий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликка эришишга ёрдам беради.
Учрашув якунида хитойлик экспертлар икки институтлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидладилар.
Олдингиси
СМТИ экспертлари халқаро форумда иштирок этишди
Жорий йилнинг 17 май куни Институт директор ўринбосари Ш.Нуруллаева, бўлим бошлиғи А.Юсупов ва бош илмий ходим А.Аюбжонов Тошкент шаҳрида ташкил қилинган “Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар учун халқаро рейтинг ва индексларнинг роли” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этдилар.
21.05.2019