Жорий йилнинг 17 май куни Институт директор ўринбосари Ш.Нуруллаева, бўлим бошлиғи А.Юсупов ва бош илмий ходим А.Аюбжонов Тошкент шаҳрида ташкил қилинган “Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар учун халқаро рейтинг ва индексларнинг роли” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этдилар.
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилаш орқали мамлакатнинг ташқи имижини мустаҳкамлаш, шунингдек давлат органлари ва жамоатчиликни бу каби индекслар ёрдамида ислоҳотлар муҳимлиги ҳақида хабардор қилиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Анжуманда вазирлик ва идоралар, молия ташкилотлари, тижорат корхоналари ва ННТ, шунингдек халқаро молия институт, инвестицион банклар ва рейтинг агентликлари ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Тадбирда экспертлар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва институционал ислоҳотларни чуқурлаштиришда халқаро рейтинг ва индекслар муҳим роль ўйнашини таъкидладилар. Қайд этилдики, Ўзбекистон илк марта «BB-» барқарор кўрсаткичли суверен кредит рейтингига эга бўлди, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) кредит рисклар таснифлаш тизимида 6-гуруҳдан 5-кўтарилди. Анжуман иштирокчилари ўз маърузаларида ҳукумат ва хусусий секторнинг ушбу йўналишдаги муҳим стратегик вазифалари ва агентликнинг ушбу жараённи мувофиқлаштиришда роли ҳақида сўз юритдилар.
Халқаро форумда СМТИ вакили А.Юсупов “Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таъминлаш” мавзусида маъруза қилди. Бунда давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш назарий-методологик асосларга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Бунинг учун давлат бошқаруви тизимида аввало замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш талаб этилади.
Кейингиси
СМТИ да хитойлик экспертлар билан учрашув тўғрисида
МТИда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги ва Пекин университетиниг Халқаро ва стратегик тадқиқотлар институти (ХСТИ) вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
21.05.2019