Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Россия Фанлар академияси Е.M. Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки давлатнинг етакчи таҳлилий ва тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этяпти.
Анжуманда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатнинг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи юзасидан фикр алмашилади.
Ҳозиргача сўзга чиққан мутахассислар Россия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунларига алоҳида эътибор қаратишди.
Конференция ташаббускорлари – икки давлатнинг етакчи таҳлилий тузилмалари раҳбарлигида Ўзбекистон – Россия экспертлар кенгашига асос солиниши мазкур анжуманда эришилажак асосий натижалардан бири бўлиши кутиляпти.