СМТИда Варшава Шарқий тадқиқотлар марказининг (ШТМ) директори Адам Эберҳардт ва Полшанинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Пиотр Ивашкевич билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, минтақавий кун тартибидаги масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият, шунингдек, СМТИ ва ШТМ ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари мукоҳама қилинди.
Полшалик меҳмонлар Ўзбекистондаги ҳозирги ислоҳотлар ва Тошкентнинг конструктив ташқи сиёсати ўз кўлами ва самарадорлиги жиҳатидан катта таассурот қолдираётганини қайд этдилар. Улар Марказий Осиё давлатларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳоладилар. Афғонистоннинг иқтисодиёти ва инфратузилмасини тиклашда халқаро ҳамжамиятини эътиборини жалб қилишда Ўзбекистоннинг ижобий роли алоҳида эътироф этилди.
Учрашув якунида ҳамкорликда экспертлар учрашувлари, давра суҳбатлари, семинарлар, шунингдек, Полша ва Ўзбекистон нашриётларида аналитик материалларни чоп этиш бўйича келишувларга эришилди.
Олдингиси
Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
СМТИда Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг сув масалалари бўйича махсус вакили Гай Бонвин билан учрашув бўлиб ўтди.
06.04.2019