СМТИда Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг сув масалалари бўйича махсус вакили Гай Бонвин билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, Швейцариянинг Марказий Осиёдаги сув дипломатияси ташаббуси ҳамда сув ҳўжалиги соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар истиқболи юзасидан фикр алмашдилар.
Г.Бонвиннинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни барча муҳим йўналишлар, шу жумладан сув ва экология соҳаларида мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга оид ташаббуслари Швейцарияда катта қизиқиш билан қарши олинди.
Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакилининг таъкидлашича, Марказий Осиёда ҳозирги кунда вужудга келган юқори даражадаги сиёсий ишонч минтақа давлатларининг сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича қарашларини яқинлаштиришга қулай шароит яратмоқда.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришни келишиб олдилар.
Кейингиси
Полшалик экспертлар билан учрашув бўлиб ўтди
СМТИда Варшава Шарқий тадқиқотлар марказининг (ШТМ) директори Адам Эберҳардт ва Полшанинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Пиотр Ивашкевич билан учрашув бўлиб ўтди.
15.04.2019