Жорий йилнинг 16 апрел куни СМТИ Корея халқаро иқтисодий сиёсат институти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва Корея Республикалари ҳамжихатлиги асосидаги ўзаро фаровонлик истиқболлари» мавзусида Халқаро семинар ўтказди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикласига ташрифи арафасида Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш.
Семинарда Жанубий Кореянинг етакчи экспертлари, Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистонда аккредитатсиядан ўтган компания вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари иштирок этадилар.
Хусусан, семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳамкорлигининг янги босқичида ташқи сиёсат ва савдо-иқтисодий муносабатлардаги устовор йўналишлар, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришда икки давлат олдида турган вазифалар чуқур таҳлил этилди.
Семинар якуни натижаларига кўра, давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кенгайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси экспертларининг асосий фикр ва мулоҳазалари махсус нашрда чоп этилди.