Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Тошкентда «Марказий Осиё, Мўғулистон, Кавказ ва Афғонистон» (КАМКА) минтақавий форуми бўлиб ўтди. Бу галги форум "КАМКА: умумий манфаатлар, умумий интилишлар" мавзусига бағишланди.
Ушбу тадбир КАМКА минтақавий тармоғи, АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти, «Рамсфелд» жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилди.
Тадбирда 80 дан ортиқ маърузачилар ва экспертлар, дунёнинг 20 давлатидан 300 дан ортиқ қатнашчилар, халқаро ташкилот ва институтлар вакиллари иштирок этишди.
Улар орасида америкалик иқтисодчи, “Laffer Associates" компанияси бош директори А.Лаффер, Европа тикланиш ва тараққиёт банки халқаро маслаҳатчиси ва Грузия собиқ Бош вазири Георгий Квирикашвили, АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Ф.Старр айтиб ўтиш мумкин.
Форум давомида, минтақавий савдо, транспорт ва транзит, инвестицияларни жалб қилиш, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг ўзаро иқтисодий ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик ва инновациялар, инсон капитали, таълим, туризмни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Халқаро форум доираси, СМТИ вакили Б.Мустафаев маъруза қилди. Эксперт ўз маърузасида Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Таъкидландики, Афғонистонни унга қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар ҳамкорликка кенг жалб қилишга қаратилган ўзаро ҳаракатлар, ушбу мамлакатда тинчлик ҳамда савдо-иқтисодий жиҳатдан янги имкониятларни очишда муҳим аҳамият касб этади.