СМТИда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг биринчи котиби Ариф Нодир ўгли Аббосов билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтиришнинг бугунги холати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг иқтисодий тараққиёти динамикаси, Марказий Осиё ва Кавказ орқали Евроосиёнинг турли ҳудудларини боғлаш бўйича кенг кўламли транспорт ва логистика лойиҳаларини амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорлик учун тубдан янги имкониятлар яратаётганини таъкидлашди.
Бундан ташқари, икки давлат қурилиши ва қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу муносабат билан ҳамкорлик ва тажриба алмашишга оид тадбирлар, ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Экспертлар даражасида мулоқотни кучайтириш бизга ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни босқичма-босқич ошириш имконини беради.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакатнинг эксперт-таҳлил ва илмий-академик доиралари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга, биргаликда изланишлар олиб бориш ва ўзаро манфаатли тадбирларни ўтказишга қизиқиш билдиришди.