Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти жамоаси номидан Сизларга самимий қутловлар ва энг эзгу тилакларни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
Бугун Сизлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида ёшларни ўз мақсади йўлида оғишмай ҳаракат қиладиган ва келажакка қатъий ишонч билан қарайдиган баркамол авлод этиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ишларнинг бевосита иштирокчиси ва гувоҳи бўлиб турибсиз.
Келажак эса Сиз, ёшлардан, доимий равишда ўз устида ишлаш, креатив ёндашув, ташаббускорлик ва масъулиятлилик, жамият ҳаётида фаоллик ва юксак ватанпарварликни талаб қилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, айни шу мақсад ва вазифалар ижроси Ёш Таҳлилчилар Клуби доирасида олиб борилаётган ишларимизнинг асосини ташкил этади.
Сизлардек ҳаракатчан ва иқтидорли ёшларнинг СМТИнинг турли баҳс-мунозара ва мулоқот майдонларидаги тадбирларида фаол иштироки орқали биз Сизлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич Ўзбекистонда миллий экспертлар ҳамжамиятининг шаклланиши ва ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз.
Ишончимиз комилки, биргаликдаги фаолиятимизнинг натижаси мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларида амалий аҳамият касб этади.
Бизнинг жамоамиз келгусида ҳам Сизларнинг энг ёрқин инновацион ғоя ва лойиҳаларингизни қўллаб-қувватлашга тайёр.
Сизларга юксак билим чўққиларини забт этишда туганмас куч-қувват, мақсадга интилувчанлик ва ижодий изланувчанлик, қатъийлик ва мустаҳкам ирода доимо ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!
Кейингиси
Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» га бағишланган давра суҳбати ўтказилади
Жорий йилнинг 12 июл куни Тошкентда БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва...
04.07.2018