Жорий йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида (СМТИ) Бундестагнинг “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи ҳамда ХДИ/ХСИ фракцияси аъзоси Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини ривожлантириш, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ёндашувларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ва шериклик муносабатлари жадал ривожланаётгани таъкидланди. Бу ўз навбатида олий ва юқори даражадаги сиёсий алоқаларни фаоллашиши билан боғлиқ.
Тошкентнинг минтақавий сиёсатига алоҳида тоʻхталиб оʻтилди. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг келиши бу сиёсатни тубдан оʻзгартирди. Ўзбекистон ва қўшни республикалар ўртасидаги алоқаларнинг фаоллашгани туфайли минтақада мисли кўрилмаган даражада ҳамкорлик ривожланмоқда. Бу, ўз навбатида, “Марказий Осиё+Германия” форматидаги шерикликни мустаҳкамлашга туртки бўлди”, — дея таъкидлади Манфренд Грунд.
Германия Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий, энергетика, экология ва бошқа соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши меҳмонлар томонидан алоҳида қайд этилди.
Парламент аʼзолари Оʻзбекистоннинг Афгʻонистон билан муносабатларни ёʻлга қоʻйиш борасидаги ёндашувлари ҳақида гапирар экан, Тошкентнинг ушбу мамлакатни минтақавий иқтисодий алоқаларга жалб этиш ва афгʻон ёшлари учун таʼлим лойиҳаларини илгари суриш истагини алоҳида таʼкидладилар.
Учрашув якунида немис томони Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.