ШҲТ Бош котиби Владимир Норов Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари Кенгаши мажлисига ташрифи доирасида СМТИ жамоаси билан учрашди.
В.Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий ва халқаро жараёнлардаги роли, ШҲТ давлатлари ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришда навбатдаги йиғилишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Учрашув давомида ташкилотни ривожлантиришда ва унинг истиқболли йўналишларини белгилашда тадқиқот марказларининг фаолиятини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.