СМТИда Кореянинг Халқаро иқтисодий сиёсат институти (КИМЕП) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Корея муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек СМТИ ва КИМЕП ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар муҳокамалар жараёнида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнинига алоҳида эътибир қаратдилар. Таъкидланишича, бугунги кунга қадар Ўзбекистоннинг ушбу савдо ташкилотига кириши бўйича расмий музокараларни бошлади. Корея томони энг юқори даражада эришилган келишувлар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" доирасида Ўзбекистонга ушбу ташкилотга киришда ёрдам беради.
Мажлисда Тошкентда "Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга киришини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш (қишлоқ хўжалиги сохаси)" мавзусидаги семинарга тайёргарлик ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича музокаралар жараёнини енгиллаштириш бўйича аниқ қўшма ҳаракатлар келишиб олинди.
КИМЕП 1989 йилда давлат илмий-тадқиқот институти сифатида ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси Жанубий Корея ҳукуматини ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш ва халқаро иқтисодиётнинг муҳим масалалари бўйича маслаҳат беришдан иборат. Осиёдаги тадқиқот институтлари рейтингида етакчи ўринни эгаллайди. Фаолияти жаҳон савдоси ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик масалаларини қамраб олган ушбу институт 1995 йилда Корея Республикасининг ЖСТга киришида муҳим рол ўйнади.