Стратегик ва минтақалаларо тадқиқотлар институтида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни институт директори ўринбосари Ш.Ф.Нуруллаева очиб берди ва йиғилганларни ушбу байрам муносабати билан табриклади.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган Қарори асосида II жаҳон уруши қатнашчиларига қўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапирилди.
Мазкур тадбирга Институтда кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган, Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларини ўз кўзи билан кўрган, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар таклиф этилди ҳамда уларга эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийси, Институтда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Н.П.Лютько сўзга чиқди ва Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликнинг қадри баланд эканлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида институтнинг тажрибали ҳамда ёш ходимлари сўзга чиқишди ва уруш йилларида Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси, халқимизнинг фронт ва фронт ортида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнггида уруш ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.