СМТИда Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Ацуши Суда билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг бугунги тенденциялари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ацуши Суда Ўзбекистон раҳбарияти қисқа вақтда барча қўшни давлатлар билан муносабатларни қайта тиклаш ва ушбу стратегик муҳим минтақада мутлақо янги мулоқот муҳитини яратишга муваффақ бўлганини таъкидлади. Дипломат шунингдек, Марказий Осиёда юз бераётган туб ўзгариш ва янгиланишлар Токио манфаатларига тўла мос келишини айтиб ўтди.
Унинг айтишича, Япония Марказий Осиёда барқарорликни сақлаб қолиш ва ҳар томонлама ривожланиш йўлни давом эттиришга содиқлигини бир неча бор таъкидлаган. Бу, дипломатнинг айтишича, «кун чиқар мамлакат»нинг минтақавий сиёсатида муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада муваффақиятли реализация қилиш учун ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, кенг кўламли масалалар бўйича тажриба алмашишни кучайтириш, шу жумладан Япониянинг илғор технологияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон ва Япония таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Кейингиси
Америкалик эксперт билан учрашув
СМТИда АҚШнинг Омаха штати Небраска Университети қошидаги Афғонистонни тадқиқ этиш маркази директори Шер Жан Аҳмадзай билан учрашув бўлди. Марказ «Афғон муаммоси»га ихтисослашган АҚШнинг етакчи таҳлил марказларидан бири саналади.
15.07.2019