СМТИда АҚШнинг Омаха штати Небраска Университети қошидаги Афғонистонни тадқиқ этиш маркази директори Шер Жан Аҳмадзай билан учрашув бўлди. Марказ «Афғон муаммоси»га ихтисослашган АҚШнинг етакчи таҳлил марказларидан бири саналади.
Суҳбат давомида афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболлари, шунингдек, Тошкент сиёсатининг Афғонистонни Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро минтақавий иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш бўйича устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ш.Ж.Аҳмадзай Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди. Хусусан, унинг фикрича, Ўзбекистон сиёсати минтақага «янги стратегик овоз ва динамизм» берди ва бунинг натижасида Марказий Осиё аста-секин жаҳон сиёсатининг жипслаштирувчи субъектига айланаяпти.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш сиёсати тўғрисида сўз юритар экан, америкалик эксперт Ўзбекистоннинг Мозори-Шариф-Пешовар темир йўлини қуриш бўйича таклифига алоҳида эътибор қаратди. Таъкидландики, Қобулнинг минтақавий иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этиши ушбу мамлакатда узоқ кутилган тинчликни таъминлашга ёрдам беради.
Меҳмон шунингдек, марказ Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда халқаро ва минтақавий ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича тадбирлар ўтказишига тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар СМТИ ва АҚШнинг Афғонистонни тадқиқ этиш маркази ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш борасида ўзаро қизиқиш билдирдилар.
Олдингиси
Япония элчихонасининг маслаҳатчиси билан учрашув
СМТИда Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Ацуши Суда билан учрашув бўлиб ўтди.
15.07.2019