Беларусь Президенти Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалаба билан муборакбод этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Беларусь раҳбари Ўзбекистон етакчисини кеча бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалаба билан самимий қутлаб, мўлжалланган режаларни амалга оширишда муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Савдо алоқалари жадал ривожланиб, етакчи корхоналарнинг кооперацияси кенгайиб бораётгани, маданий-гуманитар алмашинув фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Президентлар минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.

Манба