Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари шерикликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканини таъкидладилар

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғизистон етакчиси мамлакатимизда Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалабага эришилгани билан давлатимиз раҳбарини чин дилдан табриклади. Биродар ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилди.

Президентлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва гуманитар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилдилар.

Минтақа кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба