Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Ислом Каримов бундан ўттиз бир йил олдин мамлакатимизнинг миллий мустақиллигини дунёга эълон қилган эди. Бу давлатчилигимизни ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлди. Шу боис, Биринчи Президентимизга ҳурмат ўз тарихимизга ҳурмат ифодасидир.
Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олинди. Қуръон тиловат қилинди.
Давлатимиз раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкалига гуллар қўйди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Олдингиси
Миллий мустақиллик – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам асосидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
31.08.2022Кейингиси
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи таҳлил қилиниб, соҳа учун янги имкониятлар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 сентябрь куни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
05.09.2022