Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Холид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Республикасига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ол-Сауд ва Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ол-Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, йирик инвестиция лойиҳалари, энг аввало энергетика соҳасида илгари сурилаётганини юқори баҳолади.
“ACWA Power” корпорацияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик лойиҳаларни илгари суришга ҳисса қўшаётгани алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари, Саудия тараққиёт фонди иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Йўл харитаси” асосида нефть-газ, газ-кимё ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ҳамда бошқа устувор йўналишларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари Бинали Йилдиримни қабул қилди.
24.03.2022Кейингиси
Инвесторлар учун қулай ва жозибадор шароит яратишга қаратилган амалий ишларимизни янада жадаллаштирамиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи
25.03.2022