Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари Бинали Йилдиримни қабул қилди.
Учрашув аввалида Бинали Йилдирим давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик муносабатларининг бугунги даражасини мамнуният билан қайд этди. Ўзаро савдо ҳажмлари ортмоқда, замонавий саноатни барпо этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Стратегик шериклик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга фаол тайёргарлик кўрилмоқда.
Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябрь ойида ташкилотнинг Истанбул саммитида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, инновациялар ва юқори технологиялар трансфери каби соҳалардаги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш шулар жумласидан.
Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти ва ОТБ раҳбари стратегик шерикликни кенгайтиришнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди.
24.03.2022Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
24.03.2022