Ўзбекистон Президентининг Венгрияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга амалий ташрифини якунлади.

Будапештда давлатимиз раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди ҳамда “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Мамлакатимиз етакчиси енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, унинг доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шунингдек, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Манба