5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларни давом эттиришга ва яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Олдингиси
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва кимё саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
05.07.2021Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президентини табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
06.07.2021