Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳри Давлат хизматлари марказининг янги биносида яратилган шароитлар билан танишди.
Бугунги кунда Оҳангарон шаҳрида 37 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Марказда жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан зиёд хизматлар кўрсатилмоқда.
Барча соҳалар ривожлангани сари халқимизнинг давлат хизматларига эҳтиёжи ва талаби ортиб бормоқда. Хусусан, 2018 йил давомида марказ томонидан жами 7 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 6 мингдан ортди.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида бинода болалар майдончаси, тиббиёт хонаси, кутубхона, ошхона, инвесторлар учун махсус хоналар ҳамда бепул Wi-Fi ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ушбу марказда Бош вазир қабулхонаси ташкил этилди.
Президентимиз аҳоли кўп мурожаат қилаётган масалаларни ўрганиб, шунга тааллуқли шароитларни яхшилаш, талаб этиладиган ҳужжатларни камайтириб бориш зарурлигини таъкидлади. Давлат хизматлари маркази тизимидан фойдаланган ҳолда маҳалла идораларида ҳам ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.
Манба: president.uz
Олдингиси
Тошкент вилояти ички ишлар тизимида эксперимент жорий этилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди. Бўлим учун янги бино барпо этилди. Тезкор навбатчилик қисми ва хизмат хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Профилактика, тергов, жиноят-қидирув бўлинмалари, паспорт хизмати, психолог фаолияти йўлга қўйилди.
01.06.2019Кейингиси
Янги боғча маҳалладаги 160 нафардан зиёд боланинг замонавий таълим-тарбия олишига хизмат қилади
Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.
01.06.2019