Президент Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди.
Бўлим учун янги бино барпо этилди. Тезкор навбатчилик қисми ва хизмат хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Профилактика, тергов, жиноят-қидирув бўлинмалари, паспорт хизмати, психолог фаолияти йўлга қўйилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 майдаги қарорига мувофиқ Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий этилмоқда. Ушбу эксперимент доирасида вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги тузилмаларни мақбуллаштириб, 86 фоиз ходимларни қуйи бўғинга тушириш белгиланган. Ангрен шаҳрида ҳам бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.
- Жиноятчилик жиловланса, халқимиз хотиржам, давлатдан рози бўлади. Бунинг учун ҳамма ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари янада жипс ишлаши, аҳолига яқин бўлиши керак. Шунда ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниб, жиноятга ўрин қолмайди, - деди Президент.
Ички ишлар, Миллий гвардия, прокуратура, суд ва бошқа органлар ҳамкорлигини кучайтириш, бўлинмаларнинг тезкорлигини ошириш ва максимал даражадаги ҳаракатчанлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Манба: president.uz
Олдингиси
Ангренда замонавий темир йўл вокзали барпо этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. Давлат раҳбарининг аввалги ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар асосида Ангренда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
01.06.2019Кейингиси
Президент аҳоли мурожаатлари асосида шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди
Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳри Давлат хизматлари марказининг янги биносида яратилган шароитлар билан танишди.
01.06.2019