СМТИ директори Элдор Ариповнинг фикрича, Ўзбекистоннинг овози Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида инобатга олиниши жуда муҳимдир.
Осиёнинг барча этакчи мамлакатлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида иштирок этадилар. Ушбу тузилмани эътиборсиз қолдириш, бизнинг манфаатларимизни эътиборсиз қолишига олиб келиши мумкин. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг минтақавий ривожланишига оид барча муҳим масалалар бўйича нуқтаи назари инобатга олиниши керак, - деди у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Сўзларини тасдиқлаш учун, у Ўзбекистон Президентининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидаги маърузасидан келиб чиқиб халқаро вазиятни таҳлил қилди. Давлатимиз раҳбари замонавий халқаро муносабатлар тизимининг беқарорлиги ва истиқболсизлиги билан ажралиб туришини таъкидлади.
Энг муҳими, ишонч инқирози кузатиляпти, турли манфаатлар тўқнашуви ва жаҳон куч марказлари ўртасидаги рақобат кучайиб бормоқда. Суриядаги кескин вазият ҳамон сақланиб қолмоқда, Яманда жанглар давом этмоқда ва минтақанинг айрим давлатлари билан чегарадош Эрон атрофидаги вазият кескинлашмоқда.
«Бизга ҳам ишонч билан боғлиқ муаммо таниш. Яқинда Марказий Осиёдаги вазият бошқача эди: ўнлаб йиллар давомида ҳал қилинмаган кўплаб муаммоларимиз бор эди. Бугунги кунда Тожикистон ва Қирғизистон билан чегараларни аниқлаш масалалари бўйича келишувлар имзоланди», - деди Элдор Арипов.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда ўзбек-қирғиз чегарасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 2017 йилга нисбатан 65 фоизга камайган. Минтақавий савдо фаол ривожланмоқда. Ўтган йилнинг охирида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо ҳажми 50 фоизга ошди.
«Енг муҳими, биз ва қўшни давлатлар ўртасидаги ишонч нормаллашди. Бу Президентимиз олиб бораётган оқилона ташқи сиёсат туфайлидир. Буни ҳамма тан олмоқда. Нафақат минтақада, балки бошқа хорижий давлатларда ҳам», - деди у.
Кейингиси
Ўзаро ҳамкорликка очиқлик: Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги «янги энергетика» нимага олиб келади?
Ўзбекистоннинг халқаро майдонда тутган кенг ўрни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги мамлакат ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусияти бўлиб қолмоқда.
25.06.2019