Шу йилнинг 3 октябрида СМТИ экспертлари Институт директори ўринбосари С.Валиев бошчилигида Озарбайжон Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази томонидан ташкил этилган халқаро анжуманда иштирок этди. Тадбир "Турк Кенгаши: Нахичеван келишувининг 10 йиллиги" мавзусида бўлди.
Форумда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар, дипломатик корпус, шунингдек, Озарбайжон ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиши анжуман иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди ва унинг ташкилотнинг барча тадбирларида фаол иштирок этишига умид билдирилди.
Анжуман доирасида СМТИ ва Озарбайжон Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Маълумот учун: Озарбайжон Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази 2019 йил феврал ойида Озарбайжон Президентининг Фармонига биноан ташкил этилган. Марказнинг асосий мақсади Озарбайжон ташқи сиёсатининг энг муҳим соҳаларида тадқиқотларни кенгайтириш ҳисобланади