Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов эртага, 11 август куни видеоконференция шаклида ўтказиладиган “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, тадбирда, шунингдек, Япония ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотеги, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.
Мажлисда чоғида Мулоқотга аъзо давлатлардаги жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболи муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Олдингиси
Александр Лукашенкога табрик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.
10.08.2020Кейингиси
Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари - икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадамдир
Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат делегациялари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди.
10.08.2020