ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Институтнинг халқаро алоқалари

СМТИ ўзининг халқаро ҳамкорлик фаолияти доирасида бир қатор халқаро ташкилотлар ва фондлар - Афғонистон, АҚШ, Белгия, Буюк Британия, Белоруссия, Франсия, Германия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Хитой, Озарбайжон, Япония ва Эрон каби давлатларнинг таҳлилий ва тадқиқот марказлари билан алоқалар ўрнатган бўлиб, бугунги кунда алоқаларни ривожлантириб бормоқда.

Халқаро ҳамкорлар

2017 йилда қуйидаги 12 та хорижий тадқиқот марказлари билан ўзаро фикр алмашув меморандумлари ўтказиш ва битимлар имзолаш орқали ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди:

  • Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси;
  • Шанхай халқаро тадқиқотлар университети;
  • Мудофаа кучлари Қироллик бирлашган институти;
  • Фридрих Эберт фонди;
  • Конрад Аданауер фонди;
  • Берлин тадқиқот маркази Европа «Кавказ ва Каспий тадқиқотлар Институти»;
  • Туркия Ташқи ишлар вазирлиги стратегик тадқиқотлар маркази;
  • Россия стратегик тадқиқотлар институти;
  • Қирғизистон миллий стратегик тадқиқотлар институти;
  • Исломобод глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази;
  • Ҳиндистоннинг Халқаро Вивекананда фонди;
  • Кореянинг Чежу тинчлик институти.