Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Америка Қўшма Штатлари Тинчлик Институтининг Афғонистон ва Марказий Осиё бўйича дастури Директори С.Ворден ва Институтнинг катта илмий ходими Б.Пажвак билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, СМТИ ва Америка Қўшма Штатлари Тинчлик Институти ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
АҚШ экспертлари Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини, ҳамда ҳукуматнинг экстремизмга қарши кураш, диний бағрикенгликни ва ислом динини тарғиб этиш борасидаги сиёсатини юқори баҳолади.
Суҳбатдошлар АҚШнинг Тинчлик институти раҳбариятининг Ўзбекистондаги тадқиқот марказлар билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг диний бағрикенглик ва ислом динини тарқалишидаги бой тажрибасини инобатга олган ҳолда, Америка томони Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш бўйича семинар ўтказиш таклифини илгари сурди.