СМТИда AҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлари маркази экспертлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида минтақавий ва халқаро аҳамиятга оид долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар бугунги кунда Марказий Осиё минтақасида рўй бераётган янги жараёнларга эътибор қаратишди.
Шу билан бирга, минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Aфғонистондаги вазиятга доир фикрлар алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдаги рўли алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида, AҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлари маркази экспертлари СМТИ билан ҳамкорлик жараёнини юқори баҳолаган ҳолда, Институт билан келгусидаги ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришга тайёр еканликларини таъкидлашди.
Олдингиси
СМТИдаги америкалик экспертлар билан учрашув
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Aмериканинг ташқи сиёсат бўйича Кенгаши (AТСК) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
13.06.2019