Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Aмериканинг ташқи сиёсат бўйича Кенгаши (AТСК) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Aмериканинг ташқи сиёсат бўйича Кенгаши Президенти Герман Пирчнер Aмерика томони Aфғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари билан очиқлик ва яхши қўшничиликка асосланган сиёсат олиб бораётган Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга жиддий қизиқиш билдираётганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, AТСК Президенти Aмерика ташқи сиёсатида Марказий Осиёнинг рўли ошиб бораётганини ҳам алоҳида қайд этиб ўтди. Унинг фикрича, минтақада рўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар, илмий доира вакиллари ва экспертлар томонидан жиддий эътибор қаратилишига сабаб бўлмоқда.
Учрашув якунида, америкалик мутахассислар AТСК нинг СМТИ билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирдилар.
+
Кейингиси
AҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази экспертлари билан учрашув ҳақида
СМТИда AҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлари маркази экспертлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида минтақавий ва халқаро аҳамиятга оид долзарб масалалари муҳокама қилинди.
13.06.2019