СМТИда БМТнинг Сиёсий масалалар ва тинчликни тиклаш департаментининг сайловларга ёрдам бериш бўлими экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ўзбекистон сайлов тизимида мамлакатда бўлажак Парламент сайловлари тайёргарлик арафасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Учрашувда БМТ вакиллари ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири бу сайлов қонунчилиги ва умуман сайлов тизимини такомиллаштириш ҳисобланади деб таъкидлашди. Шу нуқтаи назардан, сайловларга ёрдам бериш бўлимининг сиёсий масалалар бўйича мутахассиси П.Русси Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган мисли кўрилмаган ўзгаришлар сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган "сайлов жараёнини такомиллаштириш йўлидаги катта қадам" деб баҳолади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилиниши бу соҳада бешта қонунни бирлаштиришга имкон берди. Учрашув иштирокчиларининг фикрига кўра, Кодекс нормаларининг ҳаётга тадбиқ этилиши танлов эркинлиги тамойилининг янада тўлиқ амалга оширилишига, мамлакат сайлов тизимини янада демократлаштиришга хизмат қилади. Бу партиялараро соғлом рақобат учун асос яратади, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллигини оширади.
Суҳбатда, шунингдек, жамоатчиликни сиёсий жараёнларга жалб қилиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги пайтда мамлакат фуқароларининг бўлиб ўтаётган воқеаларга жиддий қизиқиши кузатилаётгани, уларнинг фуқаролик позицияси мустаҳкамланаётгани айтиб ўтилди. Таъкидланганидек, бу аҳолининг ижтимоий тармоқда айрим масалалар бўйича ўз фикрларини фаол ва эркин ифода этишида, давлат идоралари раҳбари виртуал қабулхонасига мурожат қилишида намоён бўлмоқда.