2017 йилнинг 15 августида Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. Унинг амалий аҳамияти шундаки, мазкур ҳужжат Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш натижалари ҳақида аҳоли ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш, шунингдек, 2017 йилда мамлакатни ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ва навбатдаги ислоҳотларни режалаштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этишни назарда тутади.