Жорий йилнинг 7-9 май кунлари О'збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган 32-чи Осиё-Тинч океани минтақавий "давра суҳбати" да иштирок этди. Тадбирда Осиё тадқиқот марказларининг мутахассислари, чет эл дипломатик миссиялар раҳбарлари, шунингдек хорижий давлатларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуман давомида иштирокчилар геосиёсий архитектура, иқтисодиёт ва хавфсизлик билан бог'лиқ минтақавий муаммолар ва таҳдидлар, шунингдек туризм, савдо ва инвеститсиялар, илм-фан соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар бўйича фикр алмашдилар.
Тадбирда ҳорижий экспертлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонларидан мамлакатимизда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот этказилди.
Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида, Малайзиянинг бир қатор илмий-тадқиқот марказлари, шу жумладан Малайзия стратегик ва Халқаро тадқиқотлар институти (ИСИС), Осиё стратегия ва этакчилик институти (АСЛИ), Малайзия Миллий университети, ҳамда Ислом цивилизацияси институти раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.
Тадбир натижасига кўра ИСИС ва АСЛИ раҳбарлари билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, Малайзия Миллий университетида амалиёт ўтказган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси талабаларининг сертификатлар билан тақдирлаш маросимида иштирок эътилди.
Кейингиси
ЕХҲТ делегатсияси билан учрашув ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги Италиянинг доимий вакили ўринбосари Л.Фратини бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди.
24.05.2018