Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги Италиянинг доимий вакили ўринбосари Л.Фратини бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Л.Фратини Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ҳамда халқаро майдонда мамлакат обрўсини оширишга хизмат қиладиган прагматик ва проактив ташқи сиёсатни ишлаб чиқишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун собиқ совет иттифоқи республикалари учун ҳам ўрнак бўла олишлигига алоҳида урғу бериб ўтди.
Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга доир истиқболлар юзасидан Л.Фратиникнинг барча уч ўлчамлари (ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва инсон хавфсизлиги) бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Олдингиси
Малайзияда ўтказилган Осиё-Тинч океани минтақасининг «Инқилоб: одамлар, технологиялар, куч ва хавфсизлик» мавзусидаги 32-давра суҳбати ҳақида
Жорий йилнинг 7-9 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган 32-чи Осиё-Тинч океани минтақавий "давра суҳбати" да иштирок этди.
24.05.2018Кейингиси
Европа Иттифоқи делегатсияси билан учрашув
23-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.
25.05.2018