23-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди. Музокарада Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати, Афғонистон муаммосини ҳал қилишдаги расмий Тошкент позицияси, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришларни юқори баҳоладилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати мамлакатдаги вазиятни яхшилашга ёрдам беришига алоҳида урғу бериб ўтилди. Ишчи гуруҳ вакиллари, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ва аҳоли барча қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда инвестиция каби муҳим соҳаларда йирик мувофаққиятларга эришилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш Ўзбекистоннинг узоқ муддатли барқарор ривожланишини кафолатлайди.
Учрашув сўнгида, ишчи гуруҳ мутахассислари ўзаро фикрлар алмашинуви учун имкон берган учрашув учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.
Олдингиси
ЕХҲТ делегатсияси билан учрашув ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги Италиянинг доимий вакили ўринбосари Л.Фратини бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди.
24.05.2018