Жорий йилнинг 1 июн куни Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий-тадқиқот институти (ИФПРИ) ташаббуси билан Тошкент Халқаро Вестминстер университетида Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат тизимлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда аккредитатсиядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари иштирок этдилар.
Конференцияда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори В.Норов Ўзбекистон Республикаси томонидан “Ҳаракатлар стратегияси” доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган сиёсати тўғрисида маъруза қилди.
Давра суҳбатида-аҳолини сифатли мева ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги глобал ва минтақавий муаммолар ва таҳдидлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича замонавий тенденциялар каби мавзулар муҳокама қилинди.
Олдингиси
Франция Ташқи Ишлар Вазирлиги ходими билан учрашув
Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Франция Ташқи Ишлар Варлиги ходими Диан Софй Треву билан учрашув булиб ўтди. 2017—2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш...
07.06.2018