Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида мамлакатимизда бўлиб ўтган президент сайловларида халқаро кузатувчиси сифатида ташриф буюрган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши (ОҲИЧК) котибиятининг ижрочи директори Кайрат Сарибай билан учрашув бўлиб ўтди.
Кайрат Сарибай президент сайловини юқори савияда ташкил этилгани ҳамда шаффоф ва очиқ ўтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сайлов куни сайлов участкаларида ҳеч қандай қонунбузарлик кузатилмаган, сайловчилар иштирокининг юқори даражаси эса аҳолининг сиёсий фаоллигидан дарак берди.
Суҳбат чоғида томонлар ОҲИЧК доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. К.Сарибай Ўзбекистон Президентининг 2019 йилда ОҲИЧК саммитидаги нутқида ушбу форумни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича айтиб ўтган қатор муҳим ташаббусларини муҳимлигини таъкидлади.
Котибият ижрочи директори Ўзбекистон раҳбарининг ОҲИЧКга аъзо мамлакатларнинг илмий-таълимий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида мувофиқлаштирувчи ролини ўз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифи долзарблигини таъкидлади. Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда ёшлар сиёсатини юритиш бўйича тўплаган тажрибаси кўплаб Осиё давлатларида юқори талабга ега.
Шу ўринда меҳмон ёшлар ўртасида радикализм, экстремизм ва терроризм каби таҳдидларнинг олдини олишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларига бағишланган 2021 йилда Тошкентда ўтказилган «Радикализм, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро видеоконференцияни юқори баҳолади.
Бундан ташқари, Кайрат Сарибай ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши сифатида 2021 йилнинг июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган юқори даражадаги халқаро конференцияда муҳокама қилинган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини ўзаро боғлаш бўйича илгари сурилган лойиҳаларни алоҳида таъкидлади.
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши Осиё қитъаси давлатларини бирлаштирувчи халқаро форум бўлиб, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Олдингиси
СМТИда Ўзбекистон-Испания муносабатларини ривожлантириш Ассоциацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида мамлакатимизда бўлиб ўтган президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон-Испания...
28.10.2021Кейингиси
Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг сув масалалари бўйича махсус вакили билан учрашув
Жорий йилнинг 27 октябрида СМТИда Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг сув масалалари бўйича махсус вакили Гий Бонвин билан учрашув бўлиб ўтди. «Blue Peace Central Asia
29.10.2021